Ислом Каримов президент сифатида иш бошлаган кун
Platina.uz 23 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 23 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро Олимпия куни. Байрам ғояси биринчи марта 1947 йилда Стокгольмда (Швеция) бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитаси сессиясида тилга олинган ва 1948 йилда расман тасдиқланган. Сана 1894 йил айнан шу куни Парижда жисмоний тарбия бўйича Халқаро атлетика конгресси ўтганига боғланди. Олимпия ҳаракатининг олий бошқарув органи – Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳам шу куни ташкил этилди.
Биринчи замонавий Олимпия ўйинлари 1896 йилда Афинада (Греция) бўлиб ўтган, унда 14 давлатдан 241 нафар иштирокчи қатнашган.
Ўзбекистон спортчилари 1952-1980, 1988 йилги Олимпия ўйинларида СССР терма жамоаси таркибида, 1992 йилда МДҲ мамлакатлари қўшма терма жамоаси таркибида ХОҚ байроғи остида қатнашган. Мустақил давлат сифатида спортчиларимиз илк бор 1994 йилги Норвегия қишки Олимпия ўйинларида иштирок этган ва биринчи олтин медалини қўлга киритган. Ўзбекистон спортчилари мустақил жамоа сифатидаги ўйинлари давомида жами 37 та – 11 та олтин, 6 та кумушва 20 та бронза медалларни қўлга киритган.
2024 йилда ёзги Олимпия ўйинлари Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтади. 2026 йилги қишки олимпиядани Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампетссо шаҳарлари қабул қилади.
Халқаро ёлғиз аёллар куни. БМТ томонидан миллионлаб ёлғиз аёллар ва уларнинг қарамоғидаги оилалар дуч келадиган қашшоқлик ва адолатсизликка қарши курашишга бағишланган махсус кундир.
Сана БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси туфайли 2010 йил 21 декабрда қабул қилинган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизматлари куни. 2003 йил мартда БМТ Бош Ассамблеяси 57/277-резолюцияни қабул қилди, унда 23 июнь БМТнинг Давлат хизмати куни деб эълон қилинди. Ўшандан бери у ҳар йили нишонланади. БМТнинг 8-Бош котиби Пан Ги Муннинг мурожаатида келтирилишича, барча мамлакатлар ва одамлар малакали, жиҳозланган ва яхши таъминланган давлат хизматига муҳтож. Давлат хизмати хилма-хил ва ахлоқий бўлиши керак. Унинг мақсади одамларга самарали хизмат кўрсатиш ва жамиятнинг энг қашшоқ ва ҳимоясиз аъзоларининг ҳаётини яхшилашдан иборат бўлиши керак.
Анъанага кўра, бугунги кунда ташкилий қўмитада БМТнинг давлат хизмати форуми, махсус тадбирлар, шунингдек, давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Индонезия Ўзбекистон Мустақиллигини эътироф этган кун.
Воқеалар
- 1846 йил — Адолф Сакс саксофонни патентлади.
- 1894 йил — Халқаро Олимпия Қўмитаси ташкил топди.
- 1868 йил – Биринчи ёзув машинаси патентланди.
- 1860 йил – Америка Қўшма Штатлари Конгресси Ҳукумат босмахонасини ташкил этди.
- 1961 йил – Антарктидани илмий қўриқхона сифатида ажратиб турадиган ва қитъада, унинг ороллари ва музликларида ҳарбий фаолиятни чеклайдиган Антарктика шартномаси тизими кучга кирди.
- 1989 йил – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мамлакат раҳбари сифатида иш бошлади.
- 1993 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда ўрнатишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- 1996 йил – Ўзбекистон Бруней билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.
- 1998 йил – Самарқанд қоғозини қайта тиклаш учун тадбиркор ҳунарманд Зариф Мухторов “Конигил Мерос” хусусий қоғоз ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Корхона илк бор қўлбола Самарқанд қоғозини пахта толасидан тайёрлаган бўлса, кейинчалик у зиғир, ипак толасидан ҳам ишлаб чиқарила бошланди.
- 2006 йил – Австралия ҳайвонот боғида 175 ёшли Гариетта тошбақаси ўлди.
- 2013 йил – Ник Уолленбуюк Каньон бўйлаб арқонда муваффақиятли юрган биринчи одамга айланди.
- 2017 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- 2018 йил – президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Таваллудлар
- 1972 йил – француз футболчиси ва мураббийи Зинедин Зидан;
- 1963 йил – давлат ва жамоат арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё;
- 1965 йил – Америка университети президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл Силвиа Буршелл;
- 1992 йил – ўзбек гимнастикачиси, Ўзбекистон терма жамоасиаъзоси Луиза Галиулина;
- 1995 йил – ўзбекистонлик футболчи, “АГМК” ва футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси аъзоси Ботирали Эргашев.




