Биринчи хусусий фазовий кема — Илон Маскка тегишли эмас
Platina.uz 21 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 21 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро йога куни. Асрлар давомида бу жисмоний машқлар тана ва онгни, руҳни боғлашнинг бир усули ҳисобланади. Халқаро йога куни муносабати билан бутун дунё аҳолисининг кўпчилиги йога билан шуғулланишни бошлашади. Йога 5000 йил олдин Ҳиндистонда пайдо бўлган қадимий амалиёт ҳисобланади. Йога маърифатга яқинлашиш учун онг, тана ва руҳни ўзаро боғлаш усули сифатида ишлаб чиқилган. Кейинчалик у тананинг умумий фаровонлигига ёрдам бериш, жисмоний шикастланишлар ва сурункали оғриқларни енгиллаштириш даъволари билан жисмоний машқлар ва дам олиш усули сифатида оммалашди. 2015 йил 21 июнь куни 36 000 га яқин одам дунёнинг турли бурчакларидан келган бошқа кўплаб нуфузли сиёсий арбоблар Нью-Деҳлида биринчи Халқаро йога кунида 35 дақиқа давомида 21 та асана (йога позицияси) бажаришди ва ўшандан бери бу кун бутун дунёда нишонланади.
Халқаро Қуёш куни – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси турли халқлар маданиятининг қадр-қимматини тан олган ҳолда, дунё халқларининг маданий хилма-хиллиги ва анъаналарини сақлашга интилиб, ҳар йили 21 июнда нишонланадиган ушбу байрамнинг ташкил этилиши бўйича резолюция қабул қилди.
Воқеалар
- 1633 йил — Галилео Галилей инквизицияга учраб, қамоққа ташланган.
- 1749 йил — Канадада Галифакс шаҳрига асос солинган (ҳозирги Чебукто).
- 1898 йил — Гуам АҚШ ҳудудига айланган.
- 1913 йил — биринчи марта аёл киши самолётдан парашютда сакраган. Ўн саккиз ёшли америкалик Жоржия Бродвик беш килограммли ипак парашютдан фойдаланиб, Гленн Мартин бошқарган самолётдан 305 метр баландликдан сакраб, Гриффит Филд аэродромига (Лос – Анжелес, Калифорния) етиб келган.
- 1930 йил – Францияда бир йиллик ҳарбий хизмат кучга кирди.
- 1941 йил – Иккинчи жаҳон уруши: Германия қўшинлари Барбаросса режасига биноан 22 июнь куни СССРга қарши ҳарбий операцияларни бошлаш учун олдиндан тайёрланган ҳаракатлар амалга оширилган. Германия кучлари СССР ҳудудига кира бошлаган.
- 1948 йил – Германияда янги валюта – немис маркаси муомалага киритилган.
- 1957 йил – Эллен Фейрклоугҳ Канаданинг биринчи аёл вазири бўлди.
- 2004 йил – дунёдаги биринчи хусусий бошқариладиган фазовий кема – SpaceShipOne биринчи марта космосга чиққан. Бу парвознинг асосий таъсисчиси ва молиялаштирувчиси эса Илон Маск сингари «таги бақувват» америкалик миллиардер эмас, балки эронлик аёл бўлган. SpaceShipOne космик парвоз лойиҳасини асосий молиялаштирувчиси ва титул ҳомийси 1966 йилда Машҳад шаҳрида туғилган Ануша Ансорий исмли аёл бўлган.
- 2006 йил – Плутоннинг янги кашф этилган йўлдошлари расман Никс ва Гидра деб номланди.
- 2009 йил – Гренландия ўз-ўзини бошқаришни зиммасига олди.
Таваллудлар
- 1943 йил – Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Каримов;
- 1967 йил – Тайланд тарихидаги энг биринчи аёл бош вазир, сиёсатчи, партия раҳбари Йинглак Чиннават;
- 1973 йил – Словакиянинг биринчи аёл ва энг ёш президенти, сиёсатчи, ҳуқуқшунос ва фаол жамоатчи Зузана Чапутова;
- 1979 йил – машҳур америкалик актёр Крис Пратт;
- 1982 йил – Қирол Чарлз ва Малика Диананинг тўнғич ўғли, Кембриж герцоги шаҳзода Уиллиам;
- 1995 йил – болалар ёзувчиси, сценарий муаллифи, таржимон, дизайнер ва спортчи Хуршид Зоҳидулло ўғли.




