Counter Strike ўйини туғилган сана
Platina.uz 19 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 19 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бутунжаҳон ирсий қон касаллигига қарши кураш куни. Ўроқсимон ҳужайрали касаллик дунёдаги энг кенг тарқалган ирсий қон касаллиги бўлиб, уни даволаш мумкин бўлса-да, у ҳар йили юз минглаб болаларга таъсир қилади, уларнинг кўпчилиги туғилганидан кейин беш кун ҳам яшамайди. Бу потенциал ўлимга олиб келадиган касаллик бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, турли Африка мамлакатларида беш ёшгача бўлган болалар ўртасида эрта ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Санани нишонлашдан мақсад касаллик ҳақида маълумот алмашиш, тадқиқотларни яхшилаш ва унга муҳтож бўлган оилаларга умид ва ёрдам беришдир.
2008 йилдан бери ҳар йили Бутунжаҳон ўроқсимон ҳужайрали касаллик (қон касаллиги) куни ва жабрланувчилар ва уларнинг оилалари бошидан кечираётган курашлар ҳақида жамоатчилик билимини ва хабардорликни оширишга ёрдам бериш мақсадида ўтказилади. Ушбу сана БМТ томонидан расман қабул қилинган.
Можароларда жинсий зўравонликка барҳам бериш халқаро куни – 2015 йил 19 июн куни БМТ Бош Ассамблеяси A/RES/69/293, резолюциясини қабул қилиб, можаролар билан боғлиқ жинсий зўравонликка барҳам бериш, жинсий зўравонлик қурбонлари ва омон қолганларни ҳурмат қилиш зарурлиги тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида Можароларда жинсий зўравонликка барҳам бериш халқаро кунини таъсис этди.
Зўравон экстремизмнинг кучайишига жавобан Хавфсизлик Кенгаши S/RES/2331 резолюциясини қабул қилди, унда биринчи марта одам савдоси, жинсий зўравонлик, терроризм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турлари ўртасидаги боғлиқлик кўриб чиқилди. Жинсий зўравонликни террористик тактика сифатида тан олиш билан бирга, у террористик гуруҳлар томонидан содир этилган одам савдоси ва жинсий зўравонлик қурбонлари терроризм қурбонлари сифатида расмий компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини тасдиқлади.
АҚШда мансипаси куни. Ушбу байрамни озодлик куни ҳам деб аташади. Умуман, халқаро аёлларнинг мансипаси куни 30 майда нишонланади. Тахминларга кўра, байрамнинг пайдо бўлишига тарихий воқеа сабабчи: 1431 йил 30 майда анъанавий “эркак” машғулотларда урушда ва дипломатияда кучли жинс кўплаб вакилларидан ўзиб кетган қиз – Жанна д‘Арк қатл қилинган. Бундан ташқари, 1932 йили 30 майда Германияда “Аёл-амалдорлар юридик ҳолати тўғрисидаги” қонун қабул қилинган эди. Бироқ Техасда – АҚШнинг энг йирик штатларидан бирида одатдагидек “ўз йўли билан боришга” қарор килинди ва 19 июнда нишонланадиган Американинг мансипаси куни тайинланди.
Четдан қараганда, айниқса ҳозирги вақтда, бу штатда ҳеч нима аёлларнинг ҳуқуқлари ўзига хос ҳимояга муҳтожлигини кўрсатмаяпти. Бундан ташқари, аҳолини рўйхатлашга кўра, шу ерда яшаётган эркаклар сонидан кўра аёллар сони ҳатто кўпроқ.
Воқеалар
- 1809 йил — Фин давлати ташкил топди.
- 1846 йил — Нью-Жерсида тарихдаги биринчи бейсбол ўйини бўлди.
- 1917 йил — Буюк Британиядаги ҳукмрон сулола номи Виндзорларга ўзгарди.
- 1990 йил — Шенген битими давлатлари ўртасида чегара назорати бекор қилинди.
- 1961 йил — Кувайт Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилди.
- 1990 йил — Маҳаллий халқларни ҳимоя қилувчи халқаро қонун, 1989 йилги Маҳаллий ва қабила халқлари конвенцияси Норвегия томонидан биринчи марта ратификация қилинди.
- 1991 йил — Венгриядаги сўнгги совет армияси бўлинмалари олиб чиқилди.
- 1999 йил — энг машҳур Counter-Strike онлайн отишма ўйинининг биринчи версияси (1.0 Бета) чиқди.
- 2017 йил — Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 389-сонли қарори қабул қилинди.
- 2021 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар
- 1653 йил — Паскал теоремаси муаллими, француз математиги, физиги, ихтирочиси, адиби ва файласуфи Блаисе Паскал;
- 1926 йил — Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Азизхон Қаюмов;
- 1955 йил – ўзбек шифокори ва давлат арбоби, Эндокринология институти директори (2016-2020), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири (2012-2016) Анвар Алимов;
- 1961 йил – иккинчи ва амалдаги Непал президенти Бидхя Бҳандари;
- 1964 йил – Британия собиқ бош вазири, сиёсатчи Борис Жонсон;
- 1971 йил – ўзбек журналисти, мухбир ва муҳаррир, публицист Лола (Лобар) Исломова;
- 1978 йил – таниқли америкалик киноактриса Зои Салдана.




