Ўша машҳур "етти қўл" жанг услуби
Platina.uz 18 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади

Platina.uz 18 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади
Халқаро пикник куни. Пикниклар кўп йиллар давомида кўпчилик халқлар маданиятларининг асосий қисми бўлиб келган ва дастлаб Франция инқилоби даврида пайдо бўла бошлаган. Пикник кунини нишонлаш инсонларни оила ва дўстлар билан вақт ўтказишга ундашнинг ажойиб усули. Пикник концепцияси кенгайгани сари, турли жойларда кўп сонли турли анъаналар пайдо бўлди.
Халқаро камситувчи нутқларга қарши курашиш куни. БМТ камситувчи нутққа қарши резолюцияни қабул қилди ва унга кўра, нафрат нутқи дини, этник ва ижтимоий келиб чиқиши, миллати, ирқи, ранги, жинси ёки бошқа ўзига хослик омилларига қараб шахс ёки гуруҳга ҳужум қиладиган ёки камситувчи ҳар қандай нутқ жиноятдир.
Молдовада тарихчилар куни. Молдовада жуда кўп тарихий ёдгорликлар: молдова ўрта асрлар Хотин қалъаси, Сорока, Тигина, Оқ Қалъалар давлат мудофаа системасини тартибга солишда муҳим объект бўлиб хизмат қилган. Кеприн, Руд, Хирбоветс, Курк монастирлари Молдованинг энг қадимги монастирларидан ҳисобланади.
Воқеалар
- 1391 йил – Қундузча (ҳозирги Самара билан Чистополь оралиғидаги Кондурча шаҳарчаси) мавзесида Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида жанг юз берди. Амир Темур биринчи марта ўз лашкарини шу пайтгача қўлланмаган “етти қўл” тартибида тузди.
- 1821 йил – Хива хони томонидан Дўстимбий ва Бекижонбек Бухорий бошчилигидаги ўзбек, ёвмут, човдур ва йимроли қабилалари вакилларидан иборат етти минг кишилик катта ҳарбий гуруҳ Бухоро чоповулига талон-торож қилиш учун юборилди. Улар Қора ҳожи устидан юриб Қоракўлни чопмоқ (таламоқ) учун Қандаҳор қумига кирадилар ва ташналикдан 40 киши, шу жумладан, Жаҳонгирбек Бухорий ва Қутлуғмурод юзбоши ҳам ҳалок бўлади.
- 1889 йил – америкалик Уилям Ричардсон болалар коляскасига патент олди.
- 1908 йил – Филиппин университети ташкил этилди.
- 1982 йил – Ўзбекистон халқ артисти, Халқаро Жавоҳарлаъл Неру ва Жамол Абдул Носир мукофотлари лауреати Мухтор Ашрафий уй музейи очилди.
- 1989 йил – узоқ муҳокамалар, турли таклифлардан сўнг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг лойиҳаси матбуотда эълон қилинди.
- 2006 йил – Қозоғистоннинг биринчи космик сунъий йўлдоши КазСат-1 учирилди.
- 2008 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат техника университетида кадрлар тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар
- 980 йил – ўрта осиёлик буюк қомусий олим, табиб ва файласуф Абу Али ибн Сино;
- 1918 йил – Нобел мукофоти лауреати, америкалик иқтисодчи, доктор Модиляни Франко;
- 1934 йил – фармаколог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Санъат Азизова;
- 1946 йил – Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов;
- 1974 йил – ўзбек томошабинларига “Аччиқ ҳаёт” телесериалидаги Меҳмет роли билан таниш бўлган Кенан Имирзали ўғли;
- 1978 йил – Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, ўзбек иқтисодчиси ва дипломати Ботир Асадов;
- 1983 йил – ўзбек режиссёри, актёр ва продюсер Муҳаммад Али таваллуд топган.




