УЕФА ташкил топган кун
Platina.uz 15 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 15 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Оталар куни. Бу байрамнинг машҳурлиги узоқ 1910 йилдан бошланган. Бу расмий мақом унга 1966 йилда берилган бўлиб, уни ўша пайтдаги президент Линдон Жонс тасдиқлаган. Бу фикрнинг келиб чиқиши оддий Америка фуқароси Сонора Смарт Доддан чиққан эди. У ўзининг интилиши билан отасига ҳурмат, эҳтироми ва миннатдорлигини билдирмоқчи эди. Отаси хотинининг бевақт ўлимидан кейин олтита болани катта қилган эди. Сонора президентга ушбу байрамни тасдиқлаши учун мурожаат этди. Фарзандларининг ҳаёти ва уларнинг ривожланишида оталарнинг роли қанчалик катта эканида жамоатчилик диққатини қаратишни мақсад қилган. Ҳар бир давлат бу байрамни ўзининг миллий қадриятлари бўйича нишонлайди. Канада бу байрамда ҳар хил танловлар, билимни оширувчи экскурсиялар, спорт мусобақалари ўтказадилар.
Халқаро сайр куни. Ушбу ноодатий байрамни ёшу қари бирдек яхши кўради. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида айнан мана шу куни минглаб одамлар оила аъзолари ва яқинлари билан биргаликда тоза ҳавода сайр қиладилар. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, одамларнинг 87 фоизи табиат қўйнида ўзини бахтлироқ, соғломроқ ва кучлироқ ҳис этади. Олимлар сайр қилиш кўплаб касалликлардан даволанишнинг бепул усули эканини айтишади.
Ўзбекистонда ҳар йили шу санада ОТМга ҳужжатлар қабул қилиш бошланади ва 15 июлгача давом этади.
Воқеалар
- 1403 йил – бундан 618 йил олдин Франция қироли Карл VI Амир Темурга жавоб мактубини йўллади. Мактубдан маълум бўлишича, Амир Темурнинг таклифлари Франция томонидан мамнуният билан қабул қилинган. Амир Темур бундан олдинроқ 1402 йилнинг ёзида Франция ва Англияга махсус элчилар орқали Карл VI ва Генрих IV номларига мактублар йўллаган эди. Элчилар Парижга 1403 йил май ойида етиб бордилар. Элчилар икки мамлакатнинг савдогарлари учун эркин савдо муносабатлари олиб борилишини таъминлаш ва агар қирол ҳамда герцоглар рози бўлсалар, бу эркин савдони тегишли битим ёки шартнома билан мустаҳкамлашни таклиф этган эдилар.
- 1667 йил – инсонга биринчи қон қуйиш амалга оширилди.
- 1752 йил – Бенжамин Франклин чақмоқ электр эканини исботлади.
- 1800 йил – Қўшма Штатларнинг Муваққат армияси тарқатиб юборилди.
- 1916 йил – бундан 105 йил олдин Бухоро – Термиз темир йўли қурилиши тугалланди. Қурилиш ишлари 1914 йилнинг 16 июнида бошланган. Темир йўлнинг умумий узунлиги 572 верстга тенг эди. Темир йўл қурилишида 7 мингдан ортиқ киши иштирокэтди.
- 1954 йил — Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ташкил топди.
- 2001 йил — Хитойнинг Шанхай шаҳрида 6 мамлакат раҳбарлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини тузиш тўғрисидаги декларацияга имзо чекдилар.
- 2010 йил – “Архив иши тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади архив иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
- 2018 йил - Рамазон ҳайити нишонланди.
Таваллудлар
- 1330 йил – Англия шаҳзодаси Эдвард;
- 1605 йил – инглиз шоири ва драматурги Томас Рендолф;
- 1765 йил – инглиз шарқшуноси Генри Томас Колибрук;
- 1905 йил - физик олим, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Убай Орифов;
- 1953 йил — хитойлик сиёсат арбоби, ХХР раиси Си Цзин Пин;
- 1957 йил - Ўзбекистон халқ ҳофизи, Муқимий театри актёри ва хонандаси Бекназар Дўстмуродов.
Вафот этганлар
- 2002 йил – бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов 86 ёшда.




