Хоразмда кўчада юриш бадали 10 минг доллар

Бир гуруҳ шахслар бир фуқаронинг кўчада жим юриши учун узоқ муддат давомида катта пуллар талаб қилиб келишган.

Жамият
14 июнь 2023 йил
Хоразмда кўчада юриш бадали 10 минг доллар

Хоразм вилоятида икки шахс бир фуқарога кўчада тинч юриши учун улар айтган пулларни ўз вақтида бериб боришини, акс ҳолда унга тегишли мол-мулкига шикаст етказишларини айтган

Уни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, 2022 йил 6 декабрь кунидан 2023 йил февраль ойигача 58 млн. сўм пулларини олиб келган.

Шунга қарамасдан, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари унга қўнғироқ қилишиб, 10 минг доллар топиб олиб келишини, акс ҳолда уни тинч қўймаслигини, машиналарини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитган.

Сўнг 9 июнь куни 38 ёшли жабрланувчи Гурлан тумани ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор тадбир давомида шахслар аризачи билан олдиндан келишилган 10 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан уларга нисбатан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+