platina.uz

Сурхондарё ҳокими маҳалла биноси учун салкам 1 млрд. ажратди

“Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ажратилган маблағларнинг амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланиши учун жавобгар этиб белгиланган.

Давлат харидлари
14 июнь 2023 йил
Сурхондарё ҳокими маҳалла биноси учун салкам 1 млрд. ажратди

Сурхондарё вилояти ҳокими фармойиши билан Шеробод тумани “Каттабоғ” МФЙдаги маҳалла маркази биносини қуриш учун 961 000 000 миллион сўм ажратилган.

Бу пуллар бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Термиз шаҳридаги оқова сув тармоғи орқали борадиган оқова сувни қайта тозалаш марказлашган иншоотини таъмирлаш учун ажратилган 1,3 миллиард сўм маблағнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳисобланади.

“Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ажратилган маблағларнинг амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланиши учун жавобгар этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор этиб сайланган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+