Конституцияга илк бор ўзгартириш киритилган кун
Platina.uz 14 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

14 июн санаси билан боғлиқ хабарлар
Халқаро блогерлар куни. Бу кунни байрам қилиш ғояси 2004 йилда пайдо бўлган. Бир куннинг ўзида 40 мамлакатда фаолият олиб борувчи 500 блогер ўз байрамларини, ўз кунларини нишонлашга қарор қилишган ва айнан шу кун блогерлар куни, дея эълон қилинган. Бу кун турли тилларда блог юритувчи кишиларни ўзаро бирлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабат шакллантиради, бутун Интернет фойдаланувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлайди. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили мана шу кун Халқаро блогерлар куни сифатида нишонланади. Шу билан бир қаторда, мамлакатда блогерлар ўртасида чемпионатлар ҳам ўтказиб келинади. Халқаро блогерлар кунидан ташқари 31 август куни Блог куни (оригинал аталиши — blog day) ҳам ўтказилади. Айнан шу куни ҳар бир блогер ўз саҳифасида турли мавзуларга оид бешта кундалик эълон қилади. Дарвоқе, Блог куни нега айнан 31 август куни ўтказилади? Бу ғоя 2005 йилда ташкил этилган. Ўшанда “блог” сўзи рақамлаштирилганда 3108 рақамлари келиб чиққан.
Бутунжаҳон донорлар куни. 2005 йилда Бутунжаҳон қон бериш донорлик куни белгиланди ва бу кунавстралиялик врач иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган, Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг туғилган куни билан боғланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди. Маълумотларга кўра, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисининг қонга бўлган талабини қондириш учун 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, қон компонентлари билан таъминлаш учун эса донорлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши зарур. Мамлакатимизда 18 ёшдан 60 ёшгача, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглобин миқдори меъёрида бўлган (эркакларда 128 г/л, аёлларда 120 г/л) ҳар бир шахс донор бўлиши ва йилига 4 марта қон топшириши мумкин. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 млга тенг. Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган кишилар фахрий донор ҳисобланади ва “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.
Америка байроғи куни. 1777 йилдан буён америкаликлар шу кунни АҚШнинг биринчи миллий байроғи қабул қилган кун сифатида нишонлайди. Биринчи байроқда худди шу 13 та қизил ва оқ чизиқлар мавжуд эди. Бироқ, асрлар давомида давлатлар сони ортиб бориши сабабли юлдузларнинг сони ва жойлашуви ўзгарган. Ҳозирги байроқ эса 1960 йилдан бери ўзгаришсиз қолмоқда.
АҚШ армияси куни. Америкада илк армия тузилган кун сифатида нишонланади. 1775 йилда яратилган армия дастлаб континентал армияга асосланган кўнгилли аскарлардан иборат бўлган ва инқилобий урушга қарши курашиш учун тузилган.
Воқеалар
- 1618 йил - Жорис Веселер томонидан Амстердамда биринчи голланд газетаси чоп этилди.
- 1846 йил – КалифорнияРеспублика деб эълон қилинган.
- 1900 йил - Гавайи Америка қўшма штатларига қўшилди.
- 1907 йил - норвегиялик аёллар парламент сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.
- 1937 йил - АҚШ Вакиллар палатаси марихуанага солиқ қонунини қабул қилди.
- Туркия буюк миллат мажлисида Ҳатай мустақиллиги тасдиқланди.
- 1940 йил - Иккинчи жаҳон урушида Германияқўшинлари Парижга бостириб кирди ва Франция таслим бўлди.
- Литвамустамлакага айланди.
- етти юз йигирма саккиз нафар польшалик сиёсий маҳбус Освенцим концлагерниинг биринчи тутқунларига айланишди.
- 1949 йил - Альберт лақабли маймун, В-2 ракетасида 134 км баландликка чиқди ва коинотдаги биринчи сутэмизувчи ва биринчи маймунга айланди.
- Вьетнам давлати ташкил этилди.
- 1955 йил - Чили Буэнос-Айрес муаллифлик ҳуқуқи шартномасини имзолади.
- 1959 йил - Ғарбий яримшарда биринчи кунлик ишлайдиган Диснейленд очилди.
- 1962 йил - Парижда Европа космик тадқиқотлар ташкилоти ташкил этилди ва кейинчалик Европа космик агентлигига айланди.
- 1985 йил - Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг беш аъзоси – Франция, Германия, Белгия, Нидерландия ва Люксембург чегара назоратисиз эркин саёҳат зонасини ташкил этиш тўғрисидаги "Шенген" битимини имзоладилар.
- 1991 йил - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун қабул қилинди.
- Кооперация тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
- 2001 йил - Ўзбекистон Шанхай форумига аъзо бўлди.
- 2008 йил - Одил Аҳмедов дубл қайд этиб, Ливан ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда терма жамоага ғалаба келтирди.
- 2021 йил - «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Таваллудлар
- 1868 йил - қон гуруҳлари ва резус-факторни кашф этган австриялик иммунолог Карл Ландстеинер;
- 1856 йил - катта сонлар қонуни (Марков занжирлари)ни энг умумий шартларда исбот қилган россиялик математик профессор Андрей Марков;
- 1946 йил – АҚШнинг 45-президенти, бизнесмен, америкалик сиёсатчи Доналд Трамп;
- 1946 йил - ўзбек санъаткорлари томонидан куйланиб келаётган «Лайли, Лайли, Лайлижон», «Гули сангам» каби дилрабо асарлар асл ижрочиси, афғон хонандаси, бастакор ва шоир, афғон мусиқий эстрадаси асосчиларидан бири Зоҳир (Зойир) Аҳмад.
- 1955 йил – “Девдас”, “Вир ва Зара”, “Сенга жоним фидо, сенга жон фидо” картиналари билан ўзбек томошабинларига таниш бўлган ҳинд театри, кино ва телевидение актрисаси, телеток-шоу бошловчиси ва сиёсатчи Киррон Ҳер;
- 1960 йил - Олимпия ўйинларининг 110 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича бронза медали совриндори, 1987 йилги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпиони ва 110 метрга тўсиқлар билан югуриш бўйича 1985 йилги Жаҳон кубоги чемпиони Антони Кемпбелл;
- 1964 йил – собиқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Жаҳон ва Европа чемпионатлари совриндори, россиялик эркин курашчи Геннадий Жилтсов;
- 1973 йил - Ўзбекистонлик футбол мураббийи ва собиқ профессионал футболчи ҳимоячи ампуласида ўйнаган Сергей Лушан;
- 1978 йил - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Озодбек Назарбековнинг “Мендирман“ қўшиғига ишланган клипидаги Чингизхон роли билан танилган Махсет Отемуратов;
- 1983 йил - Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари департаменти директори, ўзбек спорт журналисти ва шарҳловчиси, телебошловчи Даврон Файзиев таваллуд топган.




