platina.uz

Жиззах ҳокими қимматбаҳо "иномарка"ларини таъмирлатяпти

Эргаш Солиев ҳокимият балансидаги қимматбаҳо хорижий машиналарини таъмирлатиш учун давлат бюджетидан пул ажратган.

Давлат харидлари
14 июнь 2023 йил
Жиззах ҳокими қимматбаҳо "иномарка"ларини таъмирлатяпти

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ҳокимият балансидаги қимматбаҳо хорижий машиналарини таъмирлатиш учун давлат бюджетидан пул ажратган.

Ҳужжатга кўра, Эргаш Салиев Toyota Prado автомобилини таъмирлатиш учун 50 млн. сўм, Coddilac Escalade автомобили учун эса 15 млн. сўм маблағ сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Delong Stil Co.LTD компанияси раиси бошчилигидаги делегацияни кутиб олиш учун давлат бюджетидан 150 млн. сўм ажратилган, аммо бу ҳужжат E-qaror сайтида яшириб қўйилган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+