Жиззах ҳокими хитойликлар учун бюджетдан пул ажратди ва буни яшириб қўйди
Жиззах вилояти ҳокими Хитойнинг Delong Stil Co.LTD компанияси раиси бошчилигидаги делегацияни кутиб олишга бюджетдан пул сарфлаган.
Жиззах вилояти ҳокими фармойиши билан Хитойнинг Delong Stil Co.LTD компанияси раиси бошчилигидаги делегацияни кутиб олиш учун давлат бюджетидан 150 млн. сўм ажратилган, аммо бу ҳужжат E-qaror сайтида яшириб қўйилган.
7-8 июнь кунлари бўлиб ўтадиган бу ташрифда меҳмонларни овқатлантириш учун 81 млн. сўм, совғаларга эса 69 млн. сўм ажратилган.
Жиззахда бу биринчиси эмас. Аввалроқ Россиянинг Омск вилояти губернаторини муносиб кутиб олиш учун давлат бюджетидан қарийб 137 млн. сўм сарфланганди.
14-15 декабрда Жиззахга келган губернатор А.Бурковга қимматбаҳо совға сифатида 47 млн. сўмлик тарихий кўза харид қилинган, қолган пуллар бошқа харажатларга сарфланган.
Ҳокимнинг бу ҳақдаги фармойиши ҳам Е-qaror платформасида яшириб қўйилган. Яшириш сабаби сифатида шахсга доир доир маълумотлар рўкач қилинган.