Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан кетди
Акмал Савурбоев 2022 йилда мазкур лавозимга тайинланган эди.

Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Савурбаев Акмал Абдумуминович лавозимидан озод этилди.
Вилоят ҳокими томонидан имзоланган ҳужжатда қайд этилишича, у бошқа ишга ўтган.
Савурбоевнинг янги иш жойи ва унинг ўрнига ким тайинлангани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
