platina.uz
Жамият

Жинсий зўравонликда айбланган Майкл Жексон оқланган кун

Platina.uz 13 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жинсий зўравонликда айбланган Майкл Жексон оқланган кун

Халқаро албинизмдан хабардорлик куни. 2000 йил ўрталарида Танзанияда албинизм билан касалланган одамларга нисбатан зўравонлик ҳужумлари кўпайиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кўпгина хабарларда жиноятчилар албинизм билан касалланган одамларга азоб беришда айбланган. 2015 йилгача жиноятчилар 70 дан ортиқ албинизм билан касалланган одамларни ўлдирган. Шунинг учун Танзания бундай беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришди ва илк марта бу кунни миллий байрам сифатида 2006 йил 4 майда нишонлади. Кейинчалик, 2014 йил 26 июньдаги 26/10-сонли резолюциясида Инсон ҳуқуқлари кенгаши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 13-июнь Халқаро албинизмдан хабардорлик куни деб эълон қилинди.

Маълумот учун: альбинизм [лот. albus – оқ] – одам ва ҳайвонлар териси ва кўзининг рангдор пардасида пигментнинг (юксак ўсимликлар танаси ёки органларининг бир қисмида яшил рангнинг) бўлмаслигидир. Яъни рангини йўқотган организмлар альбинослар дейилади.

Канадада эркаклар руҳий саломатлиги куни. Ушбу тадбир 2014 йилдан нишонлана бошланган. Эркаклардаги руҳий касалликларнинг белгилари турли йўллар билан ўзини намоён қилиши мумкин. Уларнинг руҳий саломатлик муаммоларини бош оғриғи ёки сурункали оғриқ каби жисмоний аломатлар сифатида кўпроқ тасвирлашади. Руҳий касаллик белгилари ва жисмоний аломатлар ўртасидаги боғлиқлик кўпинча эътиборга олинмайди. Натижада, шизофрения синдроми эркакларда ёшликдан ривожланишни бошлайди ва улар аёлларга қараганда тўрт баравар кўпроқ ўз жонига қасд қилади. Эркаклар ўртасида энг кўп ўз жонига қасд қилиш 40 ёшдан 60 ёшгача содир бўлади.
Хитойда дракон фестивали ўтказиладиган кун. Бу фестивални яна “Дуану” байрами деб ҳам аташади. Унинг келиб чиқиш тарихи Чу подшолиги даврида яшаган қадимги хитой ватанпарвар-шоири Сюй Юан хотираси билан боғлиқ.

Бутунжаҳон софтбол куни. Бу кун 1997 йилдан буён нишонланиб келинмоқда, у софтбол спорти ва унинг жамиятимиздаги аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Cофтбол бутун дунёда машҳур бўлиб, уни барча ёшдаги одамлар ўйнашлари мумкин.

Халқаро болта отиш спорти куни. Байрам бутун дунёдан профессионал ва ҳаваскор спортчиларни бир ерга тўплайди. Ушбу кун спорт билан шуғулланадиган одамларни ўзига хос ва қизиқарли ўйинда иштирок этишга ва шунчаки дўстлар ва оила аъзолари билан яхши вақт ўтказишга тарғиботга қаратилган. Болта отиш ҳақиқатан ҳам спорт тури бўлиб, унинг мақсади номидан кўриниб турибдики, нишонга фақат болта билан зарба беришдир. Бунда махсус нишон тайёрланиб, дарахтларга зиён етказилмайди. Бу спорт тури XIX асрда дарахт кесувчилардан бошланган, деб тахмин қилинади. Сўнгги пайтларда бу спорт бутун дунё бўйлаб машҳурликка айланди.

Воқеалар
1774 йил – Род-Айленд Буюк Британиянинг Шимолий Америка колонияларидан қулларни олиб киришни тақиқлади.
1825 йил - Нью-Йорклик механик Уолтер Хант тўғноғич патенти соҳибига айланди.
1830 йил - француз Бартелеми Тимоне тикув машинкасини ишлаб чиқди.
1895 йил - Эмил Левассор дунёдаги биринчи ҳақиқий автомобиль пойгасида ғолиб чиқди.
1920 — АҚШ почта хизмати болаларни посилкада жўнатишни тақиқлади.
1944 йил - Олмонияда қанотли ракеталар илк бор қўлланилди.
1972 йил - Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи 30 йил давомида амалда бўлган анти-баллистик ракета шартномасини имзолади.
1974 йил - "Пахтакор" машҳур ўйинлардан бирини Киевда "Динамо"га қарши ўтказган.
1982 йил - Фаҳд укаси Холиднинг вафотидан кейин Саудия Арабистони қироли бўлди.
1983 йил – “Пионер 10” марказий Қуёш тизимини тарк этган биринчи сунъий объектга айланди.
2000 йил - Жанубий Корея Президенти Ким Дае Жунг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир билан Шимолий давлат пойтахт Пхеньянда учрашди.
2000 йил - Италия 1981 йилда Рим папаси Иоанн Павел II ни ўлдирмоқчи бўлган туркиялик қуролли шахс Меҳмет Али Агжанни афв этди.
2005 йил - жинсий зўравонликда айбланган Майкл Жексон оқланди.
2007 йил – Ал Аскари масжиди иккинчи марта бомбардимон қилинди.
2022 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-153-сонли фармони эълон қилинди.

Таваллудлар
1790 йил – Венесуэланинг 11 йиллик президенти сиёсатчи Хосе Антонио Паез;
1944 йил - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саккизинчи бош котиби Пан ги Мун;
1965 йил – “Муҳташам юз йил” ва “Зулейҳа” сериалларидаги орқали таниш турк театр ва кино актрисаси Ваҳиде Перчин;
1965 йил – “Саодат” журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова;
1972 йил – ўзбек оғир атлетикачиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сержанти Игор Халилов;
1994 йил – дунё рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик профессионал камончи Дипика Кумари
1995 йил – “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида марказий ҳимоячи Достонбек Турсунов таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid