Бухорода талаба қиз ўзини 6-қаватдан ташлади
Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Жамият
13 июнь 2023 йил
Бухородаги Осиё халқаро университети қиз бола талабаси ижарада яшаган уйининг 6-қаватдан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳолат бўйича прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, унинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.
Бундай ҳолат биринчиси эмас. 1 июнда Жиззахда ҳам бир қиз томдан, 5 июнда Тошкентда бир эркак 4-қаватдан ташлаб, ўз жонларига қасд қилишган.