platina.uz
Иқтисод

Тошкент ҳокимлигига 100 млрд. ссуда берилди

“2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфротузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланган.

Тошкент ҳокимлигига 100 млрд. ссуда берилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Шайхонтоҳур туманида “Туризм халқаси”ни ташкил этиш учун республика бюджетидан маҳаллий буджетга 3 йил муддатга 100 млрд. сўм ссуда берилган.

7 июнда “2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфротузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланган.

Қарорга кўра:

  • 2023-2024 йилларда Шайхонтоҳур туманида 2 минг ўринли 8 та замонавий меҳмонхона ташкил этиш;
  • 2023 йил декабргача “Чорсу” ва “Эски жува” бозорларини тартибга келтириш ва сотувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • 2023 йил ноябргача Оқ тепа канали ҳамда Лабзак ва Ўрда маҳаллаларидан оқиб ўтувчи Анҳор бўйи кўчасидаги канал бўйида сайилгоҳ ташкил этиш;
  • 2024 йил июлгача Шайхонтоҳур тумани ҳудудида мавжуд бўлган тарихий дарвозаларни тиклаш;
  • 2023 йил октябргача Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайилгоҳ қисмларини боғловчи пиёдалар кўпригини барпо этиш;
  • 2023 йил июлгача Абдулла Қодирий кўчасидаги сайилгоҳни хусусий бошқарувга бериш;
  • 2023 йил ноябргача Гулбозор маҳалласида Тошкентнинг қадимги тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда туризм кўчасини ташкил этиш;
  • 2024 йилгача Самарқанд дарвоза кўчасидан ўтган Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини тупроқ билан тўлдириш, пайдо бўлган бўш ер майдонларини аукцион орқали савдога чиқарган ҳолда кўнгилочар кўчалар, ресторанлар, савдо-хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid