Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга тайинлангани маълум бўлди

У аввал Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимда ишларди. Кейинчалик маъмурий ислоҳот фонида бу вазирлик таркиби ва номи ўзгартирилганди.

Жамият
12 июнь 2023 йил
Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга тайинлангани маълум бўлди

Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Агентлик раҳбарияти Озарбойжон тажрибасини ўрганиш учун Бокуга борган. Унда агентлик раҳбари Мансурбек Оллоёров ва унинг иккита ўринбосари иштирок этгани ёзилган.

Шаҳноза Мирзиёева аввал Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимда ишларди. Кейинчалик маъмурий ислоҳот фонида бу вазирлик таркиби ва номи ўзгартирилганди.

Шунингдек, Мухторхон Тошхўжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан ижтимоий хизматлар ягона тизимга бирлаштирилган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+