Давлатлар Путиндан воз кечаётганда у бирлашишни таклиф қилди
Путин бу таклифни Сочида бўлиб ўтган ЕОИИ ва МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда айтган.
Россия президенти Владимир Путин собиқ иттифоқ давлатлари орасида таълимни бир хиллаштириш ҳақида гапирган. Бу гап бир қатор давлатлар айнан Россиядан юз ўгираётган пайтда янграган.
Путин бу таклифни Сочида бўлиб ўтган ЕОИИ ва МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда айтган. Унда Марказий Осиё давлатлари бош вазирлари, хусусан, Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.
"Яна бир бор таъкидлайман: ҳаммамиз совет иттифоқиданмиз — совет таълим тизимига қайтишимиз керак дегани эмас. Биз фақат таълим тизимимизнинг асосий пойдеворини қуришимиз керак, дунёдаги энг яхшисини олиб, ўзимизникини яратамиз", деди Путин.
Сўнгги кунларда Тожикистон ва Россия ўртасидаги вазият кескинлашяпти. Тожиклар ЕОИИ таркибига қўшилмоқчи эмас, Арманистон эса ОДКБдан чиқиб кетмоқчи. Озарбайжон ҳам Россия билан алоқаларни совуқлаштиряпти.