Биринчи ҳайвонот боғи қаерда очилган?
Platina.uz 10 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 10 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Жаҳон замонавий санъат куни – архитектура, рассомлик, шеърият, мусиқа ва бошқаларда юксак замонавий услубдаги санъатни тарғиб қилиш ҳамда унинг меросини асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган.
Халқаро гералдика куни – гералдика бу гербларни, шунингдек, улардан фойдаланиш анъаналари ва амалиётларини ўрганиш билан шуғулланадиган махсус тарихий фан. У эмблематиканинг бир қисми бўлиб, тимсолларни ўрганадиган ўзаро боғлиқ фанлар гуруҳидир. Гералдика давлат герби, оилавий герб ва бошқаларга нима ва қандай қўлланилиши мумкинлигини аниқ белгилайди, айрим рақамларнинг маъносини тушунтиради. Гералдиканинг илдизлари ўрта асрларга бориб тақалади, ўшанда махсус гералдик тил яратилган.
Европада музқаймоқ куни – 1987 йилда икки дўст Бен Коен ва Жерри Гринфилд музқаймоқ дўкони очдилар. Дўкон тезда машҳур бўлди. Бизнес бошланганининг ҳар йиллик юбилейини нишонлаш мақсадида улар бепул музқаймоқ кунини ташкил этишди. Сўнгра бу кун бутун мамлакатга, кейинчалик дунёга тарқалди.
Иорданияда Армия ва Араб уйғониш даври куни – байрам тарихи Иордания Усмонли империясининг бир қисми бўлган XX аср бошидаги воқеаларга бориб тақалади. 1916 йилда Маккада бир пайтлар қудратли империя таркибига кирган араб халқларининг ўзини англаши кучайиши туфайли Усмонлилар ҳукмронлигига қарши қўзғолон кўтарилди. Мустақиллик учун фаол ҳаракат бошланди. Иорданияликлар узоқ давом этган курашларда қурбон бўлганларни ҳамон хотирлайди.
Воқеалар
- 1793 йил – Парижда дунёдаги биринчи оммавий ҳайвонот боғи очилди.
- 1936 йил – Москвада “Союзмультфильм” студиясига асос солинди.
- 1943 йил – АҚШда шарикли ручкаларга патент олинди.
- 1947 йил – “Сааб” корхонаси ўзининг илк автомобилини ишлаб чиқарди.
- 1999 йил – Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида фармон имзоланди.
- 2008 йил – Суданда самолёт аварияга учраши натижасида 30 киши ҳалок бўлди.
Таваллудлар
- 1920 йил – машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад;
- 1921 йил – Британия қироли Чарлез III;
- 1939 йил – америкалик актриса Александра Стюарт;
- 1946 йил – "Билмасвой ойда“ мультфильмида Билмасвой қаҳрамонига овоз берган Венера Раҳимова;
- 1973 йил – Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Маммадова;
- 1978 йил – Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов;
- 1994 йил – Бокс бўйича Осиё чемпионати ғолиби, Жаҳон ва Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида 60 килограммгача вазн тоифасида бронза медали совриндори Элнур Абдураимов.




