Ёзувчилар ўз ҳақини талаб қилган тарихий кун
Platina.uz 9 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 9 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бутунжаҳон аккредитация куни — синов лабораторияларининг техник ваколатларини тан олиш учун аккредитацияни амалга оширувчилар касб байрами. Ушбу байрам 2008 йил Халқаро аккредитация форумида ташкил этилган. Бу куннинг асосий мақсади аккредитация соҳасида ишлаётганларга имкон қадар кўпроқ эътибор жалб қилиш, шунингдек, янги ходимларни касбга йўналтиришга қаратилган.
Халқаро архивлар куни — 2004 йилда Венада бўлиб ўтган Халқаро архивлар конгрессида 2000 дан ортиқ иштирокчи БМТни Халқаро архивлар кунини нишонлашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. 2007 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Бош Ассамблеясида эса 9 июнь – Халқаро архивлар куни сифатида расмий белгилаб қўйилди ва Халқаро архивлар кенгаши тузилди. Ушбу танлов бутун архив жамоаси томонидан маъқулланиб, қабул қилинди.
Миллий таом тайёрлаш куни — 2021 йилдан бошлаб асосан кўплаб Европа давлатларида нишонланаётган бу байрамнинг ташкил этилишига сабаб, кўпинча инсонларнинг ярим тайёр маҳсулотлардан таом тайёрлашни афзал кўраётганидир. Социологлар “одамлар кам ҳаракат турмуш тарзи туфайли ортиқча вазн тўпламоқдалар ва бунинг ечими парҳез деб ўйламоқдалар. Бироқ бу хато. Чунки бунда организм ўзига керакли озуқаларни тўплай олмайди” деган фикрда. Шунинг учун ҳам бу байрам билан одамларни табиий таомлар тайёрлашга ундаш мақсад қилинган.
Ёзувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни — Бундан 31 йил олдин америкалик ёзувчилар иш ҳақини ўз вақтида ва кўпроқ тўлашни, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришни талаб қилиб чиқдилар. Митингда Ёзувчиларнинг электрон ҳуқуқлари декларацияси имзоланди. Шундан сўнг бу байрам нафақат Америкада, балки бошқа кўплаб давлатларда норасмий равишда нишонланадиган бўлди.
Воқеалар
- 1815 йил – Люксембург Франциядан озод бўлди.
- 1923 йил – Болгарияда ҳарбий тўнтариш содир этилди.
- 1957 йил – Покистонда жойлашган Броад чўққиси Австрия экспедиция аъзолари томонидан забт этилди.
- 1972 йил – Кучли ёмғир туфайли Жанубий Дакота штатидаги “Қоратепалик” тўғони ёрилиб кетиши оқибатида 240 киши вафот этди ва ҳукумат 160 миллион доллардан ортиқ зарар кўрди.
- 1993 йил – 22 йил муқаддам Стивен Спилбергнинг “Юра даври” (мезазой эрасининг II даври) блокбастер фильми прeмьераси бўлди.
- 2017 йил – Қўшни Қозоғистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтди.
- 2020 йил– Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
Таваллудлар
- 1956 йил – Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Бобоев;
- 1963 йил – америкалик актёр Жонни Деп;
- 1965 йил – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев;
- 1981 йил – Исроилда туғилган, Америкада яшаб ижод қилиб келаётган актриса Натали Портман;
- 1985 йил – машҳур ҳинд актрисаси ва модел Сонам Капур.




