Афғонистон 2022 йилда электр энергияси учун Ўзбекистонга қанча тўлагани маълум қилинди
Афғонистон миллий электр компанияси расмий маълумот берди.

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat – DABS) 2022 йили Тожикистон, Ўзбекистон ва Эрондан 252 миллион долларга электр энергияси импорт қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
“Breshna” раҳбари Абдул Раҳмон Раҳмоний йиллик ҳисоботида компания электр энергиясини сотиб олиш учун 2022 йилда Тожикистонга 96 млн доллар, Ўзбекистонга 94 млн доллар, Эронга эса 62 млнн доллар тўланган.
Афғонистон электр компанияси қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилишдан ташқари, 22,3 млн долларлмк маҳаллий электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларга тўлаб берган.




