platina.uz
Иқтисод

5 йиллик ҳаракат: ЖСТга қўшилиш ҳамон чўзиляпти

ЖСТга қўшилиш учун ўша давлатда эркин савдо муҳити йўлга қўйилиши, монополия умуман бекор қилиниши керак.

5 йиллик ҳаракат: ЖСТга қўшилиш ҳамон чўзиляпти

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи 2018 йилдан ростмана бошланган ва бу жараён ҳамон давом этяпти. Аммо ЖСТга қўшилиш шартлари Ўзбекистон учун ҳозирча имконсиздек туюляпти.

ЖСТга қўшилиш учун ўша давлатда эркин савдо муҳити йўлга қўйилиши, монополия умуман бекор қилиниши керак. Қоидаси шундай. Ўзбекистон эса 5 йилдан бери шу оддий талабларни бажаролмаяпти.

Балки шунинг учундир, Президент администрациясида президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинган.

Махсус вакил ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

Айтилишича, 2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Шунингдек, Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланган эди. Бунга ҳам ярим йил бўлиб қолди, аммо ҳозирча ҳеч гап йўқ.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилган.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими ҳам киритилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid