platina.uz
Жамият

Азизбек Ўруновга яна бир лавозим юклатилди

У шу пайтгача Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили сифатида ишлаб келмоқда.

Азизбек Ўруновга яна бир лавозим юклатилди

Ўрунов Азизбек Аллаберганович ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Мазкур қўмита соҳада назорат ўрнатиш мақсадида янги ташкил этилганди.

Ўрунов шу пайтгача Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили сифатида ишлаб келмоқда.

Шунингдек, Элёр Холматович Талабоев қўмита раисининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу пайтгача Президент администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори эди.

Фуркат Закирович Жалилов эса қўмита раисига ўринбосар бўлди. У бунгача Президент администрацияси ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid