Тожик прокурори зўравонликлар учун Россияга сўров юборди
Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тожикистон Бош прокурори, адлия генерал-полковниги Раҳмон Юсуф Аҳмадзода ушбу ҳолат юзасидан Россия бош прокуратурасига мурожаатнома йўллаган.
Унда айтилишича, Россияда ҳибсга олинаётган тожикистонлик фуқаролар, уларга нисбатан бўлаётган шафқатсиз муносабатлар сабаб эканлиги маълум қилинган.
Шунингдек, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг алоҳида ходимларининг Тожикистон фуқароларига нисбатан ҳаракатларини текшириш ва уларга нисбатан жиноий жавобгарлик тўғрисида сўров юборган. Тожикистонлик талабаларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушлангани ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар миграцияси ушбу оммавий тартибсизликда ўзбек фуқаролари йўқлигини маълум қилган.