Месси ПСЖни расман тарк этяпти
Клуб унга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
ПСЖ ҳужумчи Лионель Месси клубни тарк этаётганини расман маълум қилди.
"Франция пойтахтидаги икки мавсумдан сўнг Лионель Мессининг ПСЖдаги саргузаштлари ниҳоясига етди. Клуб унинг кейинги фаолиятига омад тилайди.
Биз 7 карра "Олтин тўп соҳиби билан биргаликда икки марта Франция чемпионатида ва бир маротаба Франция Суперкубогида ғалаба қозондик", дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилда ПСЖ сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Футболчи келгуси фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Ҳилол" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, "Барселона" ҳам собиқ футболчисини ортга қайтаришни режалаштирган.
35 ёшли футболчи жорий мавсум Франция чемпионатида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширди.