Нега 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади?
Шунингдек, бугун Бутунжаҳон ота-оналар куни ҳам нишонламоқда.

Platina.uz 1 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – бутун дунёдаги болалар дуч келадиган муаммоларга одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун белгиланган халқаро кундир.
Болаларни ҳимоя қилиш куни ҳар йили 1 июнда нишонланади, 1949 йил ноябрь ойида Парижда Аёллар Халқаро Демократик Федерацияси Конгресси қарори билан ташкил этилган ва биринчи марта 1950 йилда нишонланган.
Бундан ташқари, Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни (20 ноябрь), Халқаро тажовуз қурбонлари бўлган бегуноҳ болалар куни (4 июнь) ва Африка болаларини ҳимоя қилиш куни (16 июнь) болаларга бағишланган.
Халқаро ҳуқуқ даражасида асосий ҳужжат 1989 йил 20 ноябрда БМТ томонидан қабул қилинган ва 1990 йил 13 июлда ратификация қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳисобланади.
Бутунжаҳон ота-оналар куни – АҚШ, Ҳиндистон, Конго Демократик Республикаси ва бошқа мамлакатларда нишонланадиган байрамдир.
Бутунжаҳон ота-оналар куни 2013 йилдан бери БМТ шафелигида ҳар йили 1 июнда нишонланади.
Бутунжаҳон сут куни — БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) томонидан сутнинг глобал озиқ-овқат сифатидаги аҳамиятини тан олиш мақсадида ташкил этилган кундир.
Ушбу байрам 2001 йилдан бери ҳар йили 1 июнда ўтказилади.
Ушбу кун сут саноати билан боғлиқ тадбирларга эътиборни жалб қилиш имкониятини бериш учун белгиланган.
Воқеалар
1831 йил — инглиз тадқиқотчиси Жеймс Росс шимолий магнит Қутбни очди.
1862 йил – Қўшма Штатларда қуллик бутунлай тақиқланди.
1869 йил — Томас Алва Эдисон биринчи овозли элэктр регистратор ихтироси учун патент олди.
1922 йил — Олтой вилояти ташкил топди.
1925 йил — “Крайслер” автомобиль компанияси ташкил топди.
1935 йил — Англияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун биринчи имтиҳон бўлиб ўтди.
1936 йил – Чарли Чаплин ва Паулетте Годдарднинг никоҳи.
1946 йил – Британияда биринчи марта телевизор лицензиялари берилган. Улар 2 фунт стерлинг туради.
1948 йил – Буюк Британияда биринчи марта ҳаво почтасини вертолётда этказиб бериш Бритиш Эуропеан Аирwайс томонидан амалга оширила бошланди.
1963-йил – “Сирдарё ҳақиқати” ва “Сирдарьинская правда” газеталари чиқа бошлаган. Бугунги кунда “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” номи билан фаолият юритяпти.
1965 йил – ёзувчи Михаил Шолохов адабиёт бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланди.
1980 йил — биринчи узлуксиз информацион канал—CNN иш бошлади.
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Корея Республикасининг “ДеУ” компаниялар гуруҳи раиси Ким У Жунг бошчилигидаги гуруҳ аъзоларини қабул қилди.
2001 йил – Непал валиаҳд шаҳзодаси Дипендра аввал бутун оиласини ва 3 кундан кейин ўзини отиб ўлдирди. Шу сабаб қироль оиласининг бирорта ҳам аъзоси қолмаган.
2001 йил – Тел-Авивдаги (Исроил) “Долфи” дискотекаси яқинида содир этилган теракт оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 120 киши яраланди.
2005 йил - Нидерландия халқи референдумда Европа Конституцияси лойиҳасини рад этди.
2009 йил – Атлантика океани узра Air France тарихидаги энг даҳшатли самолёт ҳалокати бўлди. Airbus А330-203 лайнери Рио-де-Жанейро-Париж йўналиши бўйича ҳавога кўтарилганидан 3 соат 45 дақиқа ўтгач, Атлантика океанига қулаб тушди. Самолёт бортидаги барча 228 киши - 216 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Бу Франция авиацияси тарихидаги энг катта фалокат бўлиб қолмоқда.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида 1 июнь куни уч кунлик мотам эълон қилинди.
Фалокат сабаблари сифатида пилот қувқурларининг музлаши, кейинчалик автопилотнинг ёпилиши ва самолётнинг тўхтаб қолишига олиб келган экипажнинг мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлари келтирилган.
Таваллудлар:
1771 йил – итальян композитори Фердинандо Паер,
1796 йил – Термодинамика асосчиси, француз физиги Сади Карно,
1892 йил – Афғонистон қироли (1919-1929), 1919 йилда Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган Омонуллахон,
1926 йил – америкалик актриса, қўшиқчи ва модель Мерилин Монро (асл исми Норма Жин Мортенсон),
1929 йил – таниқли ҳинд актрисаси Наргис,
1937 йил – Голливуд киноюлдузи Морган Фримен,
1948 йил – дирижёр, бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саънат арбоби Қадамбой Раҳимов,
1958 йил – 2010-2017 йиллар Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, 2017-2019 йилларда Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Ғуломжон Ибрагимов,
1999 йил – ўзбек футболчиси, "Бунёдкор-2" клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Жумақулов.