platina.uz

Метродаги шилқимлар 5 суткага қамалди

Бугун очиқ суд мажлисида икковига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Жамият
1 июнь 2023 йил
Метродаги шилқимлар 5 суткага қамалди

Тошкент метросида қизларга шилқимлик қилиб, бу ҳолатини тасвирга олган ва ижтимоий тармоққа жойлаган блогерлар 5 суткага қамалган.

Бугун очиқ суд мажлисида Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К.К.га (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди қарорига кўра Т. Р. ва К. К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+