Бугун Абдусатторов Норвегиядаги супертурнирдаги иштирокини бошлайди

Cупертурнирнинг умумий соврин жамғармаси қарийб 225 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Спорт
29 май 2023 йил
Бугун Абдусатторов Норвегиядаги супертурнирдаги иштирокини бошлайди

Бугун Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Norway Chess" турнири бошланади.

Бугун мусобақа доирасида блиц баҳслари ўтказилади. Унда барча 9 та тур ўйинлари ташкил этилади. Эртадан бошлаб эса классик баҳслар бошланади.

Супертурнирда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Шунингдек, мусобақада Магнус Карлсен (Норвегия), Алиризо Фируджа (Франция), Хикару Накамура (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Уэсли Со (АҚШ), Фабиано Каруана (АҚШ) ва бошқа шахматчилар ҳам иштирок этади. 

Мукофот жамғармаси 2 500 000 норвегия кронасини (тахминан 225 минг АҚШ доллари) ташкил этади. Ғолиб шахматчи 7 50 000 норвегия кронасини (тахминан 67,5 минг АҚШ доллари) қўлга киритади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+