platina.uz

Бухорода долларга “права” сотмоқчи бўлишди

Тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Моҳи-хоса кўчасида жойлашган тиббиёт муассасаси олдида ушбу шахс пулларни олган вақтида ушланган.

Жамият
27 май 2023 йил
Бухорода долларга “права” сотмоқчи бўлишди

Пешку тумани Автомотоҳаваскорлар НТМ шуъба корхонаси бошлиғи Ўзбек маҳалласида яшовчи фуқарони алдаб, унинг танишига “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган тест имтиҳонларидан ваколатли танишлари орқали ўтказиб беришни ваъда берган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, у бунинг эвазига 300 доллар сўраган. 16 май куни ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Моҳи-хоса кўчасида жойлашган тиббиёт муассасаси олдида ушбу шахс пулларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+