Tracker ва Onix автомобилларининг янги нархлари маълум бўлди
Бугундан UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлади.
Бугундан бошлаб, қуйидаги моделларга шартнома расмийлаштириш мумкин:
Chevrolet Tracker
Аввалги комплектациялар:
- LS - 211 454 880 сўм.
- LTZ - 231 196 000 сўм.
- Premier - 251 142 080 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
- LS Plus - 223 824 160 сўм.
- LTZ Plus - 246 981 280 сўм.
- Premier Plus - 276 016 160 сўм.
- Redline - 285 834 080 сўм.
Chevrolet Onix
Аввалги комплектациялар:
- Premier 1 - 207 347 000 сўм.
- Premier 2 - 214 748 000 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
- Premier 2 Plus - 221 640 160 сўм.
- Redline - 230 624 800 сўм.
Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг барчага таниш комплектацияларида бўлган жамийки асосий опцияларига қўшимча равишда, Plus комплектацияси барча “Иситиш тизими” опциялари билан, жумладан рул, олд ва орқа ўриндиқлар (орқа суяниш жойи билан) ён ойналар, олд лабовой ойна иситиш тизими опциялари билан шунингдек, қорайтирилган орқа ва орқа ён ойналар, двигател ҳимоя картери ва қўшимча қулай опциялар билан жиҳозланади.
Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг таниқли Redline комплектацияси ҳам худди аввалгиларидек, ўзига хос дизайни ва қизил чизиқлари билан ажралиб туради.