platina.uz

Вазирлар ва ҳокимлар АКТга ўқитилади

Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Жамият
22 май 2023 йил
Вазирлар ва ҳокимлар АКТга ўқитилади

2023 йил 1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Бу ҳақда 20 майда имзоланган ҳукумат қарорида сўз борган. Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.

Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади. Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, ходимлар малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+