Бир куни ҳаммасини билиб оласизлар — Мурод Назаров
Аммо гап айнан нима ҳақда кетаётганига ва "адолат қарор топиши"ни айтганида нима назарда тутилганига ойдинлик киритмаган.
Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров Фейсбукдаги саҳифасида "бир куни ҳаммасини билиб оласизлар", деган маънода пост ёзган.
Аммо гап айнан нима ҳақда кетаётганига ва "адолат қарор топиши"ни айтганида нима назарда тутилганига ойдинлик киритмаган.
Аввалроқ Тошкентда бир қурилиш фирмаси вакиллари ва аҳоли ўртасида жанжал содир бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш фирмасининг 3 вакилига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 10 суткага қамалганди.
Кейинроқ ушбу қурилиш алоҳида ўрганиб чиқилган ва қурилиш тўхтатилган. Уни қураётган компания эса Мурод Назаровга тегишли экани айтилган.