Алкоголь қимматлаши кутиляпти

Охирги марта алкоголь маҳсулотларининг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 2021 йил 1 декабрда оширилган эди.

Жамият
22 май 2023 йил
Алкоголь қимматлаши кутиляпти

2023 йил 1 июндан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари оширилиши режалаштириляпти.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган.

1 литр алкоголь маҳсулотлари учун қуйидаги энг кам улгуржи-сотиш/чакана нархлар белгиланмоқда:

  • ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари — 37 минг сўм / 43 минг сўм (аввал — 30 200 / 36 200);
  • коньяк — 57 400 сўм / 66 000 сўм (48 200 / 57 800);
  • вино — 14 400 сўм / 16 400 сўм (12 000 / 14 200).

Охирги марта алкоголь маҳсулотларининг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 2021 йил 1 декабрда оширилган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+