platina.uz
Жамият

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Дўссор-Кўлсари-Бейнеу автомобиль йўлида Toyota Ipsum ва "КамАЗ" тўқнашиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳамда 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Бугун, 20 май куни Қозоғистоннинг Дўссор-Кўлсари-Бейнеу автомобиль йўлининг 133-километрида Toyota Ipsum автомобили ва "КамАЗ" тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ ҳодисаси оқибатида Toyota автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

"Жабрланганларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари экани маълум. Йил бошидан буён Toyota русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан 10 та баённома тузилган. Улар тезликни оширганлик учун 8 та, хавфсизлик камарини тақмаганлик учун иккита баённома белгиланган", — деди Атирау вилояти Полиция департаменти қошидаги патрул полицияси ротаси командири Адилбек Шахметов.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid