Spark учун шартнома тўхтатилган, аммо ҳаммага эмас
UzAuto Motors компанияси Spark машинаси учун шартнома беришни ўтган йили тўхтатиб қўйганди. Лекин "айрим" шахслар учун бу машинага шартнома тузиш ваколати берилгандек.
Жамият
19 май 2023 йил
Масалан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги "Илҳом" мукофоти танлови бош совринига Spark автомобили қўйилган. Спаркни сотиб олиш учун эса вазирлик 2023 йил 10 май куни шартнома имзолаган.
Spark қаердан пайдо бўлгани, ҳозир ҳеч қайси машинага шартнома берилмаётгани, Spark бор бўлса, нега одамларга сотилмаётгани каби кўплаб саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда.