platina.uz

Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқариб сотаётган фуқаро ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жамият
15 май 2023 йил
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқариб сотаётган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ундан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+