Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказиладиган бўлди
Вазирликнинг маълум қилишича, 2023/24 ўқув йили учун имтиҳонлар ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танланган.
Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари яна ёпиқ павильонларда ўтказилиши кутилмоқда.
Вазирликнинг маълум қилишича, 2023/24 ўқув йили учун имтиҳонлар ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танланган, режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.
Тест синовлари охирги марта 3 йил олдин ёпиқ павильонларда ўтказилган, шундан кейин, пандемия туфайли очиқ майдонларда имтиҳонларни ташкил этиш бошланган эди.
Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2 400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8 956 нафар талабгордан 4 000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.