platina.uz

21 та ҳолат, 107 нафар жабрланувчи, 2 та ўлим...

Озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда ўтган йили 65 та овқатдан заҳарланиш кузатилган бўлса, 518 нафар жабрланган фуқароларнинг 194 нафари болалардир. Заҳарланиш энг  кўп уй шароитида кузатилган. Жорий йилнинг ўтган даври таҳлиллари ҳам қувонарли эмас. 

Жамият
15 май 2023 йил
21 та ҳолат, 107 нафар жабрланувчи, 2 та ўлим...

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 21 та ҳолатда 107 нафар овқатдан заҳарланди. Уларнинг 22 нафари болалардир. 2 нафар фуқаро вафот этган.

Овқатдан заҳарланишнинг 2 ҳолатида умумий овқатланиш шохобчаларида, яъни бир зумда тайёрланадиган “Лаваш”, “Бургер” ва шу каби тезпишар маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида уларнинг технологиясига риоя этилмаганлиги оқибатида кузатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+