Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпионати финал баҳсларини кузатгани борди
Тошкентда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик икки нафар боксчи финал жангида рингга кўтарилади.
Сиёсат
13 май 2023 йил
Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган “Humo Arena” спорт мажмуасига борди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал баҳсларини кузатади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Асадов эълон қилган видеода Президентнинг ёнида унинг ўғли Алишер, Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовларни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал баҳсида ғалаба қозониб, дастлабки олтин медални қўлга киритганди.