Ўзбекистонга Каспийдан нам, Волга бўйидан эса салқин ҳаво кириб келиши кутиляпти

14-17 май кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши маълум қилинди. Аввалига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.

Жамият
12 май 2023 йил
Ўзбекистонга Каспийдан нам, Волга бўйидан эса салқин ҳаво кириб келиши кутиляпти

Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев 14−17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилаётганлиги ҳақида огоҳлантирди.

14−17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14−16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Юқори тоғли (2000 м дан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

14−15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16−17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

14−16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача пасаяди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+