Янги Меҳнат кодекси кучга кирди
2022 йилнинг 22 октябрида Президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни билан бугундан янги Меҳнат кодекси кучга киради.
Жамият
30 апрель 2023 йил
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:
- Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.
- Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади.
- Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.
- Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.
- Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади.
- Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади.
- Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади.
- Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади.
- Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда.
- Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?
- Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади.
- Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди.