platina.uz

Cирдарёда ҳожатхонадан телефонни олиб чиқмоқчи бўлган оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди

Вилоят прокуратураси хабар беришича, фуқароларнинг ўлимига номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб бўлган.

Жамият
28 апрель 2023 йил
Cирдарёда ҳожатхонадан телефонни олиб чиқмоқчи бўлган оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди

Тармоқларда Сирдарё вилояти Сардоба туманида ҳовлидаги ҳожатхонадан телефонни олмоқчи бўлган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 27 апрел куни Сардоба тумани "Файзлиобод" маҳалласида яшовчи фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К. яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани аниқланган.

Маълумот учун, уй эгаси А.К.нинг қўл телефони ҳожатхонага тушиб кетгани сабабли унинг отаси ва укаси биргаликда телефонни олиб чиқиш вақтида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Фуқароларнинг ўлимига номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойини кўздан кечириб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+