Тошкент вилоятида товламачилик билан пул ундирмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
"Император" лақаби билан танилган шахс ва унинг шериклари қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб келган.
Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ходимлари томонидан қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро 2022 йил март ойида олдиндан таниш бўлган “Император” лақаби билан танилган шахсдан 2023 йил апрел ойида қайтариш шарти 3800 доллар миқдорида қарз олган.
Ушбу пулларни 3600 доллари қайтариб, қолган 200 долларини қайтариш вақтида унга муддатини ўтказиб юборилганлигини сабаб қилиб кўрсатиб, “кўча ечими билан ҳал этиш” билан қўрқитиб, ушбу пулларга яна 1000 доллари қўшиб беришини талаб қилган.
Чорасиз қолган қарздор Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Жорий йилнинг 17 апрел куни, Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида муқаддам 6 маротаба судланган жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг 6 нафар аъзолари қўлга олинди.
Жиноий гуруҳ ариза муаллифидан юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.