platina.uz

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Ушбу тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.
Сиёсат
27 апрель 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+