platina.uz

Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади

Ўзбекистонда авваллари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда.
Сиёсат
27 апрель 2023 йил
Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида яқин-яқингача иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари фақат давлат корхоналаридан иборат бўлганини, ҳозир эса вазият буткул ўзгарганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ислоҳотлар натижасида олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда.

Мисол учун, аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди.

“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Президент.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+