platina.uz

Қидирувга берилган жиноятчи Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этган жиноятчи Ўзбекистон ва Польша давлатлари Интерпол ходимлари ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс аниқланди ва қўлга олинди.
Жамият
27 апрель 2023 йил
Қидирувга берилган жиноятчи Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчини экстрадиция қилиш бўйича процедура амалга оширилди.

Интерполнинг Варшава ва Тошкент Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги фаол саъй-ҳаракатлари натижасида 2022-йилнинг март ойида Польшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган, ҳуқуқ-тартибот идораларимиз томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган жиноятчи Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Қидирувдаги шахс жабрланувчи Жанубий Кореяга ишлаш учун чет элга чиқиш ниятида эканини била туриб, ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилган ва бу ишлар сарф-харажат талаб қилишини билдирган. Шу тарзда, қисқа вақт ичида фирибгар бир неча кишиларни пулга туширди.

Жиноятчи пулларни ўзлаштирган ҳамда ваъдаларини бажармаган ҳолда чет давлатга қочишга муваффақ бўлган, бироқ Ўзбекистон ва Польша давлатлари ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс аниқланди ва қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилгандан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида шу кунларда жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинди, уни олдинда адолатли суд кутмоқда, дейилади Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабарида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+