Яна пойтахтда вояга етмаган қизлар безорилик қилишди
Ижтимоий тармоқларда яна бир нечта қизлар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 25 апрел куни соат тахминан 15.00 ларда Шайхонтоҳур тумани “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.
Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси (2010-йилда туғилган, вояга етмаган) С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси (2009-йилда туғилган, вояга етмаган) K.M.ni дўппослаган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг инстаграмм саҳифасига жойлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-апрел санасида ҳам пойтахтда 8-синф ўқувчисини “самосуд” қилган қизларга Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилганди.