Самарқандда Англияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Cамарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фуқарони чет элга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Қ. фуқаро Т.Ш.нинг ўғли ва яқин қариндошини Англия давлатига ишга юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 800 АҚШ долларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.