Истеъмолчилар қайтариб олган кешбэклар миқдори 1 трлн сўмдан ошди
2023 йилнинг март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғилди.
Жамият
26 апрель 2023 йил
Айни пайтга қадар уларнинг 1,6 млн нафарига 76,3 млрд сўм тўлаб берилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 1,2 млрд сўм кешбек тасдиқланган. Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар эса 1 трлн 79 млрд сўмдан ошган.
Қўмитанинг маълум қилишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан:
- солиқ ҳисоботлари топширилиши;
- ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;
- солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари ҳам автоматик тарзда тўлаб борилади.