platina.uz

АҚШ Ўзбекистон санкциялари бўйича назоратни кучайтирмоқчи

Келаси ҳафтада АҚШ давлат котибининг терроризмни молиялаштириш ва молиявий жиноятлар бўйича ёрдамчиси Элизабет Розенберг Ўзбекистон ва Қозоғистонга келади.
Жаҳон
24 апрель 2023 йил
АҚШ Ўзбекистон санкциялари бўйича назоратни кучайтирмоқчи

Ташрифдан асосий мақсад — санкциялар ижросини кучайтириш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашни кучайтириш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Марказий Осиёга сафар қилган, жумладан, Ўзбекистонга ҳам келганди.

АҚШ Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкцияларни кучайтирган. Уларнинг орасида энг сезиларлиси "Оҳангаронцемент"га нисбатан киритилган санкция эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+