platina.uz

Сурхондарёда “қарзини бермаган” аёл “самосуд” қилинди

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Жамият
23 апрель 2023 йил
Сурхондарёда “қарзини бермаган” аёл “самосуд” қилинди

“Бир гуруҳ аёллар томонидан қарзини бермагани учун бошқа бир аёлни дўппослаб, қош ва сочларини кесиб, кийимларини йиртиб ташлашган”и айтилаётган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, ҳолат 2022 йилнинг ноябрь ойи охирларида, Денов тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Сариосиё туманида яшовчи 1991 й.т. Д.С. Денов туманида яшовчилар 2003 Р.Г. ва Х.Н. исмли аёллар ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низолари юзасидан, ўзаро жанжаллашиб, Д.С.ни маҳалла ҳудудида уриб тан жароҳати етказишган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+