platina.uz

Бир одамга тегишли 2 та МЧЖ битта давлат харидини ютиб олди

Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари учун асфалт сотиб олиш мақсадида 10 апрел куни ўтказилган 3 млрд. 494 млн. сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилган.
Давлат харидлари
14 апрель 2023 йил
Бир одамга тегишли 2 та МЧЖ битта давлат харидини ютиб олди

Бу бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг ўтказган.

Хусусан, ушбу давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 23-моддаси (Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) ва 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) талабларига амал қилинмаган.

Яъни давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи 2 та МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши эканлиги яққол кўриниб турган бўлса-да, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқаргани ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижада харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+